Ижтимоий тармоқларда “Совуқ одамларнинг суяк-суягидан ўтиб кетди" сарлавҳаси билан жойлаштирилган мақола юзасидан.

Самарканд вилояти Ургут тумани буйича 78552 та хонадон мавжуд бўлиб, шундан 36775 та хонадон газлаштирилган, 4828 та хонадон мавсумий табиий газ билан таъминланади. Табиий газ етказиб беришнинг имкони бўлмаган 73724 та хонадон ҳозирда суюлтирилган газ махсулоти билан таъминланмоқда. Маиший газ балонларни бериш тартиби битта хонадонга бир дона маиший газ балони ва хар 45 кунда бир маротаба суюлтирилган газ махсулоти билан таъминланиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10-августдаги №646-сонли “Ахоли ва ижтимоий соха объектларига кундалик хаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш тугрисида”ги Қарорининг 1-иловаси, 4-боб, 17-бандига асосан ва “Ўзтрансгаз” АЖнинг 2016-йил 20-июндаги №352-сонли Буйруғининг 3-бандига асосан аҳоли хонадонларига фақат овқат пишириш учун бир дона маиший газ балони берилишини кўрсатилган.

 Ҳар бир газ балони МФЙ раиси ва фаоллари билан биргаликда хонадонларга тарқатилади. Агарда кимда балонлари ва суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ мурожаат бўлса, Ургут туман газ ҳудудининг 666-483-41-46 телефон рақамига қўнғироқ қилиб муаммосини ҳал этиши мумкин. 

Электр энергия 1 декабр кунидан бошлаб яхшиланди.

Кўмир маҳсулотлари Ургут туманида 2 та  Бунёдкор ва Жарқишлоқ кўмир омборларидан тоннаси 300300 сўм, 420000 сўм ва 625000 сўмдан сотилмоқда.

Куз-қиш мавсумида аҳоли хонадонларини иситилишида ва ёритилишида электр- энергия, газ таъминоти, сув таъминоти ва бошқа коммунал соҳа бўйича аниқланган муаммоларни бартараф этиш учун тузилган ҳамда 24 соат мобайнида тинимсиз ишлайдиган туман ҳокимлиги
Штабининг телефон рақамлари 
664831664
     664830596
Ҳурматли фуқаро куз-қиш мавсумида юқорида кўрсатилган рақамларга қўнғироқ қилишингиз мумкин. Туман ҳокимлигининг штаби тегишли мутахассислар билан доимо хизматингизда.

2015-2019 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15