Ургут тумани ҳокими Маматжон Турдиевнинг янги йил табриги.

Ҳурматли Ургутликлар!

Барчангизни яқинлашиб келаётган янги 2020-йил билан чин қалбимдан туман ҳокимлиги ва ўз номимдан  табриклайман. 2019 йилда туманимизда бир қанча ижобий ўзгаришлар бўлди. Ушбу ишларни бошида турган нуронийларимиз, хожи оналар, хожи боболар ҳамда фаолларимизга чин қалбимдан самимий изҳорларимни билдираман.

Эртани эрта демасдан, кечани кеча демасдан жон жаҳди билан халқимиз ва фуқароларимиз дарди билан яшаган барча масъулларга рахматлар айтаман. 

2019 йилда кўп ишлар ва ютуқларга эришдик лекин бу биз Ургут халқи учун кам, яна ўйлаган режаларимиз ҳали кўп, биргаликда фаол бўлиб ҳурматли Президентимиз берган топшириқларни ўз вақтида бажарсак ўйлаймизки халқимиз фарован яшайди. 

Яна бир бор яқинлашиб келаётган 2020 йил билан барчангизни табриклайман. 

Оилавий бахт ва саодат тилайман. 

Ҳурмат билан Ургут тумани ҳокими М.Турдиев

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15