ЁШЛАР МАСАЛАСИ ҲАМИША ЭЪТИБОРДА БЎЛАДИ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббуси билан “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви лойиҳаси доирасида Қоратепа ва Мирзабоғлон-Чеп маҳаллаларида ташкил этилган учрашувда сўзга чиққан иқтидорли ва фаол ёшлар юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлардан мамнун эканликларини билдиришди.
Шундан сўнг ёшларнинг келгусидаги режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақидаги таклиф-мулоҳазалар тингланди. Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, мактаб кутубхоналарини китоблар билан бойитиш, спорт залларга жиҳозлар олиш, айрим мактабларни компютерлар билан таъминлаш сингари мавзулардаги кўплаб таклиф ва муаммоларга вилоят ҳокими Э.Турдимов ўз муносабатини билдириб, тегишли ташкилотларга муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берди. 
Тадбир Мирзабоғлон-Чеп маҳалласидаги анфитеатрда таниқли санъаткорлар иштирокида ташкил этилган концерт билан якунланди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15