АҲОЛИ УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Aҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида туман Халқ қабулхонасида туман ҳокими бошчилигида туман ҳокимлиги ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида ургутлик фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.
Унда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларни бирма-бир тинглади ва муаммолар бўйича сектор раҳбарлари, ҳокимият вакиллари, тегишли мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.
 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15