Янгиликлар

Васийлик ва ҳомийлик: фарқи нимада?

Васийлик - 14 ёшга тўлмаган етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий, шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланади.

Парламент ўйинларига старт берилди

Самарқанд шаҳрида Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши бошчилигида шаҳар ва туман Кенгаши котибияти мудирлари ва депутатлар иштирокида "Парламент ўйинлари"га старт берилди.

Тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгашидан иштирокчилар ҳам иштирок этди. Бундан кўзланган асосий мақсад эса аҳоли ўртасида спортни янада ривожлантиришда  депутатларнинг ўзлари шахсий намуна бўлишидир. 

Старт берилган ушбу лойиҳада ҳар ой давомида турли хил спорт машғулотлари бажарилади. Бугун эса депутатлар волейбол ва стол тенниси  спорт ўйинларини  ўтказишди.
 

МУРОЖААТ ВА ИЖРО

Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов ҳамда мутассади ташкилот раҳбарлари билан биргаликда туманимизнинг «Кўтарма, Бешкапа, Бекравот, Сойғус, Янгиобод» махаллаларида яшовчи фуқаролар томонидан қилинган мурожаатларни ижроси юзасидан жойига борган ҳолда атрофлича ўрганди.

Бугун мурожаатчиларнинг хонадонларида борган туман ҳокими аввало, уларнинг яшаш шароитларини ўрганди. 

Сўнг қилган мурожаатлари юзасидан барчасининг муаммоларига ечим топиш чоралари кўрилди ва барчаси ижобий ҳал этилди. 

Қўғирчоқ театри  кўрик танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди

Театр — бу ёрқин ҳислар манбаи. Саҳнада нима бўлаётганини илк бор эшитган, тасаввур қила олган ва тушунганларда эса бундай ҳислар икки баробар ортиқ бўлади. 

Ургут тумани халқ таълими бўлимининг "Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида қўғирчоқ театри кўрик танловини ўтказиш тўғрисида"ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 1-сектор ҳудудида жойлашган 152 - умумий ўрта таълим мактабида умумий ўрта таълим мактабларининг 5-7, 8-9 синф ва 10-11 синф ўқувчилари ўртасида ушбу кўрик танловининг ҳудудий босқичи кўтаринки руҳда ўтказилди.