«Ёшлар кубоги» спорт мусобоқасининг вилоят босқичини ўтказилди
10.04.2021 - 18:36Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти Кенгаши ҳамда Ургут тумани ҳокимлиги ҳамкорликда жорий йилнинг 9-10 апрель кунлари тумандаги 128-умумтаълим мактабида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг умумтаълим мактабларидаги ёшлар етакчилари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича «Ёшлар кубоги» спорт мусобоқасининг вилоят босқичини ўтказилди.
Мазкур мусобоқада Самарқанд вилоятининг 16 та туман шаҳарлари етакчиларидан ташкил топган жамоалар иштирок этишди.