"КИМ ЮРТИГА СОДИҚ БЎЛСА, МЕНДУРМАН ЎША!"
15.01.2021 - 15:56Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тайлоқ туманида жойлашган ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи, полковник Л. Яхшиликов, Ургут тумани ҳокими Б. Жабборов, Тойлоқ туман ҳокими Б. Бабоназаров Жомбой тумани ҳокимлиги вакиллари иштирок этишди.