Уятли расмларни тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган товламачи қўлга олинди
18.01.2021 - 16:552021 йил 16 январь куни Ургут тумани ички ишлар бўлимига туманнинг Қуйи Алгар маҳалласида яшовчи Х. исмли фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Сурхондарё вилоятида яшовчи Х.У. телефон қилиб, қайнсинглисини ўзи билан тушган уятли фотосуратлари борлиги, ушбу фотосуратларни ижтимоий тармоқларга тарқатмаслик эвазига 800 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини баён қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.