Янгиликлар

Фуқаролар қабули ўтказилди

Бугун туман ҳокими Ботир Жабборов сектор раҳбарлари билан биргаликда 1-сектор ҳудудига қарашли Почвон маҳалласида фуқаролар қабули ўтказилди. 

Қабулда фуқароларнинг турли соҳалар ва йўналишларга оид муаммолари эшитилди. Умумий тарзда 16 дан ортиқ мурожаатлар тингланди.

Шулардан 6 таси жойнинг ўзида ҳал этилиб, 4 таси бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди, 6 нафар мурожаатчига эса ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.  

«Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ташкил этилди

Ургут тумани ҳокимлиги ҳамда туман Прокуратураси билан биргаликда тумандаги меҳнат бозорининг барқарорлашувига эришишни мақсад қилган ҳолда, банд бўлмаган аҳоли қатламлари, айниқса хотин-қизлар, ёшлар ва бошқа ижтимоий муҳофазага муҳтож меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашаолмайдиган фуқароларнинг меҳнат бозорида самарали мослашувини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида, туманимизнинг 2-сектор штабида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда навбатдаги «Бўш иш ўринлари» ярмаркаси ўтказилди. 

ЯНГИ ОВОЗЛАР кўрик-танловининг тумандаги 10-17, 18-35 ёшгача барча ижодкорлар ўртасида танлов бўлиб ўтди

 

ЙЎНАЛИШЛАР:
1.Миллий эстрада хонандалиги  (эстрада қўшиқлари ва дуэт)
2.Анъанавий хонандалик (мақом ижрочилиги)
3.Миллий рақс ижрочилиги (якка, жамоавий ва йигитлар рақси)

МАВЗУ:
1.Ватанни мадҳ этиш
2.Самарқандни мадҳ этиш
3.Мустақиллик ва бошқа миллий байрамларни мадҳ этиш
4.Ёшликни ва бахтли болаликни мадҳ этиш
5.Муҳаббатни ва юксак инсоний фазилатларни мадҳ этувчи қўшиқлар

Халқ депутатлари Ургут тумани кенгашининг навбатдаги йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

1)Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳақида. 

2)  Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Д.Тоғаевнинг 2020 йил мобайнида амалга оширилган ишлари тўғрисида.;

2015-2021 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15