Янгиликлар

Самарқанд тиббиёт университетига саёхат уюштирилди 

Самарқанд тиббиёт университети ректори ҳамда Ургут туман халқ таълими бўлимининг ташаббуси билан тумандаги 57-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиларини олий таълимга ўқишга киришлари учун қизиқишларига қараб жорий йилнинг 8 апрел куни Самарқанд тиббиёт университетига саёхат уюштирилди. 

Саёҳат давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга олийгоҳнинг профессор, ўқитувчиларидан тегишлича жавоблар олишди ҳамда келажакдаги мақсад ва режаларини тўғри йуналтиш кераклиги борасида фикр алмашди.

 Ўқувчилар ташкил этилган саёхатлардан мамнун..  

Дунё полвонлари Термизда ўзбекча курашади

Президентимизнинг “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўзбек кураши бўйича анъанавий халқаро Ал-Ҳаким ат-Термизий хотира турнири бошланди.

Бугун 30 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган 100 нафар полвонлар, ҳакамлар, кураш фидойилари ҳамда ўзбек курашини тарғиб қилувчи, халқаро турнирни ёритувчи жаҳон оммавий ахборот воситалари вакилларини Сурхон эли байрамона кутиб олди.