Янгиликлар

КАДАСТР БЎЙИЧА САВОЛИНГИЗ БОРМИ.

Мамлакатимиз аҳолиси билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаб, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида “Давергеодезкадастр” қўмитаси раиси ўринбосари Шерзодхўжа Ҳабибуллаев раҳбарлигида 2019 йил 1 ноябрь куни соат 10:00 дан 13:00 гача Тойлоқ туман 29-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакиллари билан (Тойлоқ, Ургут ва Самарқанд тумани аҳолиси учун) оммавий сайёр қабул ўтказилади.

Пенсия тайинлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар соддалаштирилди.

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 889-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилди.

ЯНГИЛАНАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН: ЎН ЙИЛДА 14 МИЛЛИОН, УЧ ЙИЛДА 15 МИЛЛИОН САЙЁҲ КЕЛДИ.

Мамлакатимизда туризм салоҳиятини тарғиб қилиш сўнгги йилларда тизимли чоралар ташкил этилди. Ўтган давр мобайнида АҚШ, Чехия, Польша, Япония, Германия, Италия, Малайзия, Индонезия, Россия, Хитой каби давлатлардаги ватандошлар билан ҳамкорликда 40 мингтадан ортиқ тарғибот материаллари тарқатилди. Туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида 90 га яқин форум ва акция ўтказилди.

ҚИЙМАТИ 1 МЛРД. ДОЛЛАР МИҚДОРИДАГИ ЧОРВАЧИЛИК КЛАСТЕРИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНД.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Sogda ABCD Ltd” компанияси ўртасида чорвачилик соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандуми имзоланди. 

Меморандумда биотехнология, чорвачилик соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш, гўшт ва сут ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш каби қатор йўналишларда ҳамкорлик қилиш назарда тутилди.

2015-2019 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15