Янгиликлар

Ургут тумани ҳокими Б.Жабборов раҳбарлигида Ҳалқобод маҳалласи аҳолиси билан учрашув ўтказилди

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда, маҳалла аҳолиси томонидан билдирилган муаммо ва таклифлар тингланиб, ҳудудда аниқланган камчиликларни аниқ белгиланган муддатда бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
 

Янгиобод маҳалласида сайёр қабул

Бугун Янгиобод  маҳаллаласида туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Аҳоли вакиллари ўзларининг ижтимоий муаммоларини баён қилиб, таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар. 

Ҳокимлик масъул ходимлари ҳамда ташкилот ва муассасалар раҳбарларига мурожаатларни ўрганиб, ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН МУНАВВАР ДИЛЛАР

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида "Меҳр дафтари" жорий этилган эди. Давлат жамиятнинг барча қатламлари ҳақида бир хил қайғургани каби “Меҳр дафтари” орқали етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга янги имкониятлар яратилди ва улар ўзларининг ҳозир ҳамда келажакдаги ҳаётини тўлиқ шакллантириб олиши учун имкон берилмоқда.

Бугун, Ургут тумани ҳокимлигида, ушбу дафтарда рўйҳатда турувчи болаларга туман ҳокимлиги томонидан турли совғалар топширилди

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15