Янгиликлар

Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлигининг Ургут туманида сайёр қабули бўлиб ўтди

Ўзбекистон республикаси рақамли технологиялар вазирлигининг Ургут туманида сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабулда фуқароларнинг ўзини қийнаётган муаммолари, таклиф ва  мулоҳазалар юзасидан мурожаатлари эшитилди ва ижроси назоратга олинди.

Urgut tumanida tuman hokimining birinchi o'rinbosari, tuman kambag’allikni qisqartirish va bandlik bo'limi, mahallalarda hokim yordamchilari hamda tadbirkorlar ishtirokida seminar o‘tkazildi.

Seminarda Prezident tomonidan ilgari surilgan «20 ming tadbirkor - 500 ming malakali mutaxassis» dasturi doirasida aholi bandligini ta’minlash va malakali mutaxassislar tayyorlash samaradorligini oshirish maqsadida tadbirkorlikka yanada keng imkoniyatlar yaratilishi va ularga moliyaviy rag‘batlar taqdim etilishi, kambag‘al oila a’zolarini ish bilan ta’minlasa, soliq imtiyoziga ega bo‘lishlari haqida mas’ullar tomonidan batafsil tushunchalar berildi.

Аҳоли муаммоларига эътибор қаратиш ҳамда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш юзасидан Давлат раҳбарининг топшириғига биноан Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳи Ургут туманига ташриф буюрди

Вазир ташрифда “Хўжагузар” МФЙда хотин-қизлар фаоли Мавлуда Ҳамдамованинг яшаш хонадонида ташкил этилган ҳунармандчилик кўргазмаси билан танишди. 

Шунингдек, ташриф давомида Ўрамас маҳалласида жойлашган “Sam-Feri” МЧЖда ижтимоий дафтарларга киритилган фуқароларни бандлигини таъминлаш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар ва сектор раҳбарларининг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган тақдимоти бўлиб ўтди. 

Ўрганишлар давомида вазир мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берди.
 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура бошқарма бошлиғи У.Мадрахимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Ургут туманида бўлди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура бошқарма бошлиғи У.Мадрахимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Ургут туманида бўлиб туманда қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уй жойлар ҳамда Ургут ЭИЗ да янгидан ташкил қилинадиган Ўрамас массивлари учун оқава сув тозалаш иншоотини қуриш жараёни   кўздан кечирилиб лойиҳалари билан танишилди. 

Шунингдек туманда бунёд этилаётган «Янги Ўзбекистон» массивида олиб борилаётган қурилиш, бунёдкорлик жараёнлари кўздан кечирилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15