Янгиликлар

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Ургутнинг “Мерганча” маҳалласига бориб, ҳудуддаги криминоген вазиятни таҳлил қилди

Самарқанд вилояти ҳудудидаги маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, жамоат хавфсизлиги ва фуқароларимизнинг осойишталигини таъминлаш борасидаги ишлар "маҳаллабай" давом этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноати тармоғида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишди

Жорий йилда 60 миллион долларлик 8 та лойиҳа ишга туширилиши, келгусида умумий қиймати 2 миллиард 600 миллион доллардан зиёд бўлган яна 18 та лойиҳа амалга оширилиши қайд этилди. 

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тузилмасини ўзгартириш, малакали кадрлар тайёрлаш, янги лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Бургут ибрати

Бургутни чўқишга ҳадди сиғадиган ягона қуш бу – қарға.

У бургутнинг елкасига қўниб, бўйнини чўқий бошлайди. Аммо баландпарвоз қуш бунга аҳамият бермайди, қарға билан курашмайди, кучини бекорга сарфламайди. У шунчаки, қанотини кенг ёйиб тепага, осмону фалакка парвоз қилади.

Бургут баландлагани сари қарға нафас олишга қийналиб, охири қулаб тушади.

Одам ўз мақсади сари ҳаракат қилганида унинг баҳслашишга ёки кимгадир бирор нимани исботлашга ҳожати йўқ.

Олдинга қараб интилинг, йўлда давом этинг, шунда ҳамма тўсиқлар ўз-ўзидан қулай бошлайди.

Фарғона вилоятига ташриф

Самарқанд вилоятининг айрим туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари ва қурилиш масалаларига масъул бошқармалар вакиллари Фарғона вилоятига боришди.

Ташрифдан мақсад Бағдод, Олтиариқ шу каби қатор туманларда амалга оширилаётган қурилиш ва бошқа масалалалар билан атрофлича танишиб, тажриба алмашишдир..

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15