Янгиликлар

Электромобилларга янги давлат рақами берилади

ИИВ томонидан эълон қилинган ҳужжат лойиҳасига кўра, электродвигателининг қуввати 4 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга бўлган автомототранспорт воситалари учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини жорий этиш таклиф қилинмоқда (https://regulation.gov.uz/uz/d/32599).

Лойиҳада 2021 йил 1 июндан бошлаб электромобиллар учун янги давлат рақамини беришни бошлаш кўзда тутилган. 1 июнгача расмийлаштирилган электромобиллар янги давлат рақамига бепул алмаштириб берилади. 

МУРОЖААТ ВА ИЖРО 

Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов ҳамда мутассади ташкилот раҳбарлари билан биргаликда Ватак маҳалласида яшовчи бир гурух фуқароларнинг қилган мурожаати юзасидан жойига борган ҳолда атрофлича ўрганиб чиқилди, мутасаддиларга мурожаатни ҳал этилиши бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. 

Айрим пенcионерларнинг ойлик пенсия миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача оширилади

Ўзбекистон Президентининг «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида» ги фармони қабул қилинди.

Сайёр қабул давомида 30 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди

Жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди раиси Ф.Худойбердиев, фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Т.Рустамов ва судья Ф.Мухторовлар Ургут тумани Бунёдкор МФЙ биносида сайёр қабул ўтказди.

 

Сайёр қабул давомида 30 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15