Янгиликлар

30 ёшда исмни ўзгартирса бўладими? Қандай ҳужжатлар керак бўлади?

— 30 ёшда исмимни ўзгартирсам бўладими? Қандай ҳужжатлар керак бўлади?

— Албатта, бўлади. Оила кодексининг 226-моддасида фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тартиби ҳақидаги қоидалар ифода этилган.

ДИҚҚАТ МУҲИМ ХАБАР

Никоҳланувчи фуқаролар учун муҳим янгилик. Эндиликда ФҲДЁ мудиралари келин куёвдан никоҳни қайд этишда никоҳда туриш ёки турмаслик ҳақидаги маълумотномани талаб қилмайдилар.

Мазкур ҳужжатларни ФҲДЁ бўлими маъсуллари  «Электрон ҳукумат» платформаси орқали олишади. 

Бу аҳоли учун яна бир қулайлик.
 

Қайси пайт сув ичиш фойдали ? 

  Уйқудан уйғонган заҳоти. Ички органлар фаоллигини оширади. 

 Овқатланишдан 30-60 дақиқа олдин. Ошқозонни зўриқтирмайди.

 Ванна қабул қилишдан олдин. Қон босимини туширишга ёрдам беради.

 Уйқудан олдин. Инсулт ва юрак хуружининг олдини олиш учун.
 

Ҳоким маҳаллаларда бўлди 

Бугун туман ҳокими Ботир Жабборов бошчилигида сектор раҳбарлари ҳамда тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда тумандаги Камардон маҳалласида бўлди.

Туман ҳокими ушбу маҳаллада яшовчи бир қанча фуқароларнинг яшаш шароитлари, аҳоли вакилларининг муаммоларини ҳам тинглади.

-Асосий мақсадимиз аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш, ҳар бир хонадон ва кўчаларни обод қилишдан иборат. –дейди туман ҳокими Ботир Жабборов. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15