Янгиликлар

Атоқли адиб Худойберди Тўхтабоев вафот этди

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев вафот этди. 

1932 йил 17 декабрь куни Фарғона вилоятининг Катта Тағоб туманида туғилган. 

1949 йил Қўқон педагогика институтини, 1955 йил Тошкент Давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетини) тамомлайди.

Ижодий фаолиятини Фарғона вилоятидаги мактабда дарс беришдан бошлаган, кейинроқ ўқув ишлари мудири ва мактаб директори лавозимларида ишлайди.

"Ҳоким кубоги" мусобақаси давом этмоқда

"Хоким кубоги" доирасидаги спортнинг мини футбол тури бўича бўлиб ўтаётган мусобақани иккинчи давра ўйинлари якунига етди. 

Жами: 20 та маҳалларарнинг жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўйинларга 1500 дан ортиқ мўхлислар ҳар куни ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашмоқда.

Яна 10 кун давом этадиган "Ҳоким кубоги" мусобақасига футбол ишқибозларни бўлиб ўтадиган ўинларга таклиф этамиз.

Вағаштида 120 ўринли боғча фаолият бошлади

Ургут тумани Вағашти маҳалла фуқаролар йиғинида 58-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Боғчанинг лойиҳа қиймати 2 миллиард 800 миллион сўмни ташкил этиб, бу ерда болажонлар учун барча қулайликлар, шарт-шароитлар яратилган.

Боғчанинг очилиш маросимига бағишланган тадбирда туман ҳокими Б.Жабборов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Наврўз байрамида болажонларга ажойиб совға бўлган ушбу боғча энди 120 нафар кичкинтойларни ўз бағрига олади.

Наврўз айёмига ярашган суннат тўйлари...

Наврўз айёмига ярашган суннат тўйлари...

Халқимизнинг кўп йиллик анъана ва қадриятларининг ёрқин ифодаси сифатида Наврўз айёми арафасида саховатпеша ва савобталаб юртдошларимиз томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жойларда суннат тўйлари ташкил этилаётгани ҳам кўнгилларга сурур, байрамона кайфият бағишламоқда.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15