Янгиликлар

"Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб"

Ургут туманидаги 1 умумтаълим мактаби директори Абдураҳмонова Машҳура Собировна, Президент соврини учун "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг туман босқичида 1 ўринни эгаллаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 100 миллион сўм совринига эга бўлганлиги  ҳамда кўп йиллик меҳнатлари учун Мактабгача ва  мактаб таълими вазирлигининг “Халқ таълими аълочиси“ кўкрак нишони билан тақдирланганлиги алоҳида эътироф этилиб, таълим соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси учун туман ҳокими Ботир Жабборов томонидан  эсдалик совғалар топширилди.

Туман ҳокими "Янги Ўзбекистон массиви"да олиб борилаётган иш жараёнларни ўрганди

Туман ҳокими "Янги Ўзбекистон массиви"да амалга оширилаётган ишлар  лойиҳалар билан танишиб барпо этилаётган кўп қаватли тураржойлар ва ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш, ҳудуд   инфратузилмасини  замонавий талаб ва меъёрлар асосида бажариш юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга  керакли кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтди.

Ургут тумани ҳокими Б.Жабборов раҳбарлигида Хўжабаланд маҳалласида масъуллар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, туман ҳокими сўзга чиқиб, ҳудудларда аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни таъкидлаб, бу борада фаолият самарадорлигини кучайтириш мақсадида, ўзининг тегишли  кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди.

Бугун Ургут тумани ҳокимлиги аппарати масъул ходимлари ва тумандаги корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган кадрлар инспекторлари иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Унда туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори, туман адлия бўлими ва юридик хизматлар маркази ходимлари томонидан Янги Меҳнат кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Семинарда давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига мутасаддилар томонидан батафсил жавоб берилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15