Янгиликлар

Ургутнинг “Мерганча” маҳалласида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 январь куни соат 11:24ларда Ургут тумани Мерганча МФЙ ҳудудида жойлашган "Тоибахон Нур" ОКнинг омборхонасида ёнғин юзага келган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғинни бартараф этиш учун Ёнғинни ўчиришга 4 та асосий ёнғин қутқарув автомобили ва 2 та ёрдамчи техника жалб этилиб, бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳодиса юзасидан Ургут туман ФВБ томонидан ёнғин сабабларини аниқлаш учун суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ургут тумани хокимлиги ахборот хизмати

Кам таъминланган оилалар учун “Сариқтепа” маҳалласидан ҳар бири 2 сотихли 55 дан ортиқ иссиқхоналар ташкил этилмоқда

Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборовнинг ташаббуси билан камбағалчиликни қисқартириш мақсадида 2-сектор ҳудудида жойлашган “Сариқтепа” маҳалласида узоқ йиллар давомида фойдаланилмасдан бўш турган 2 гектар ер майдонидан "Қайроқли тезкор томорқа хизмати","Янги томорқа хизмати" МЧЖлар ҳамкорлигида 55 нафардан ортиқ ишсиз оилаларга имтиёзли банк кредити асосида енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилмоқда.

Туман ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун  Ургут тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 149-умумтаълим мактабининг фаоллар залида Қонунчилик палатаси депутати О.Тожиев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси А.Жумабоев, вилоят ҳокими ўринбосари Д.Маматқулов ва туман ҳокими Б.Жабборов, вилоят ва туман ДХХ мутасаддилари, сектор раҳбарлари ҳамда туман ташкилотлари, ОАВ лар масъул ходимлари иштирокида ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Туманнинг 180 нафар ёшлари билан ўтказилган учрашувда 95 нафар ёшларни мурожаатлари бирма-бир тингланди 3 нафар ёшлар ўзларининг таклифларини билдирди.

ХАЛҚ РОЗИ БЎЛСА – ИШДА УНУМ ВА БАРАКА БЎЛАДИ

Туманимизнинг  чегара олди ҳудуди аҳолисини ижтимоий аҳволини ўрганиш ва уларнинг қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.  

Жорий йилнинг 7 январь куни қўшни Тожикистон Республикаси билан чегарадош бўлган "Мирзабоғлон Чеп" маҳалласининг "Турк Шўрново" қишлоғи аҳолисига туман ҳокими Ботир Жабборов ҳамда сектор раҳбарлари ташаббуси билан 30 тонна кўмир ёқилғиси, 30 га яқин янги маиший газ баллонлари ҳамда 210 та маиший газ баллонлари суюлтирилган газ баллонларига алмаштириб берилди.

2015-2021 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15