Янгиликлар

Ургут туманида пиллани қайта ишлаш корхонаси иш бошлади

Пиллачилик тармоғини ривожлантириш, ипак қурти озуқа базасини янада мустаҳкамлаш бўйича Президентимизнинг "Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, 2021 йил февраль ойида "URGUT SILK FIBER COMPANY" масъулияти чекланган жамияти ташкил қилиниб, пиллачилик соҳасини янада ривожлантириш учун туман ҳокимлиги кўмагида бир қатор ишлар амалга оширилди. 

Ургут тумани ҳокими иштирокида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

 

Ишга жойлаштириш дастури 2 769 тага режалаштирилган бўлиб амалда 2 864 тага 103,4 % га бажарилган шундан 1 331 нафари хотин қизлар 999 нафари ёшларни ташкил этади.

Касбга ўқитиш дастури 659 тага режалаштирилган бўлиб амалда 664 тага 100,8 % га бажарилган шундан 197 нафари хотин қизлар 164 нафари ёшларни ташкил этади.

Жамоат иши дастури 546 тага режалаштирилган бўлиб амалда 549 тага 100,5 % га бажарилган шундан 79 нафари хотин қизлар 144 нафари ёшларни ташкил этади.

БУЛОҚБОШИ МАҲАЛЛАСИГА ЯНГИ ТАЯНЧ УСТУНЛАРИ ЎРНАТИЛМОҚДА

 

 
Ургут туман электр таъминоти корхонаси томонидан туманнинг Булоқбоши маҳалласи ҳудудидаги истеъмолчиларнинг электр энергияси таъминоти яхшиланмоқда.

Айни кунларда мазкур ҳудудга темир бетон устунлари олиб борилиб, ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
 

УРГУТ ТУМАНИ АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА! 

 

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида, Ургут тумани ҳокимлигида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилди.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига тезкор етказишингиз мумкин.

Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат. 

2015-2022 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15