Янгиликлар

Ислом Абдуғаниевич Каримов – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти (1938-2016 й.й.)

Ислом Каримов 1989 йилдан 2016 йилга қадар мамлакатни бошқарган давлат арбоби, кучли сиёсатчи, миллат етакчиси. 

1991 йил 31 август куни Ислом Каримов тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини эълон қилди. 1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайланди. 

У халқ дардига қулоқ тутди, тинчлик ва осойишталикни таъминлади, кўп миллионли халқни Ватан тараққиёти йўлида бирлаштириб, ислоҳотларга сафарбар этди. 

1 сентябрдан пенсия ва нафақалар 10 фоизга оширилди

1 сентябрдан бошлаб, пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробарга ошди.

Ўртача пенсия миқдори 764 минг сўмдан 841 минг сўмгача кўтарилди. 

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори амалдаги 466 680 сўмдан 513 350 сўмгача кўпайди.

Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди.

Мажмуадаги рамзий қабр ёнида қатағон қурбонлари руҳларига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди. Нуронийлар, уламо ва зиёлилар билан мулоқот бўлди.
Коронавирус пандемияси уч юздан зиёд юртдошимизнинг ҳаётига зомин бўлди. Маросимда ушбу инсонлар хотирасига бағишлаб ҳам Қуръон тиловат қилинди. Беморларнинг тезроқ соғайишини сўраб дуо ўқилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15