Янгиликлар

Бугун, “Ургут садоси” газетаси фотомухбири, тумандаги барча давлат тадбирларини, амалга оширилаётган ислоҳотларни тезкорлик билан ОАВда ёритиб келаётган журналист Жаббор Набиевнинг туғилган куни. 

Жаббор Набиев 20 йилдан буён бу машаққатли ва шарафли касбни ардоқлаб келмоқда. Республика “Маҳалла” газетаси, “Ёш куч”журналида ишлаган. Вилоят нашрларида жамоатчи мухбир сифатида кўплаб материаллари чоп этилган.
2017 йилда вилоят ҳокимлиги ва Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими томонидан ўтказилган “Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолиблигини қўлга киритди.
Шунингдек, республика вазирлик ва идоралари, вилоят ва туман ҳокимликларининг кўплаб фахрий ёрлиқларига сазовор бўлди.
 

Электр истеъмолчилари диққатига

Эртага, 2 май куни соат 09:00 дан 18:00 гача бўлган вақт оралиғида "Л-Зиёҳ" 35 кВ  ҳаво электр узатиш тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Деҳқонобод , Юқори Санчиқул Қайнарбулоқ, Терсак, Узунсой, Мангитобод, Бирлик, Етак Бешкапа, Жозмон, Журобтепа маҳалларида  ва тадбиркорлик субйектларида электр таъминотида узилишлар кузатилади. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Деҳқонобод  электр таъминоти корхонаси.
 

Бугун, Ургут тумани прокурори Валиев Асрор Ҳамзаевич таваллуд топган кун.

Ҳурматли Асрор Ҳамзаевич ! Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик тилаб, Ургут тумани ҳокимлиги жамоаси номидан табриклаймиз.
 

Бугундан республиканинг барча шаҳарларида бепул юриш ҳуқуқини берувчи транспорт карталарини бериш бошланади

2023 йил 1 майдан эътиборан шаҳар йўловчилар транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш республиканинг барча шаҳарларида амалга оширилади. 
 
Имтиёзли транспорт картасини олиш учун ҳудудий транспорт бошқармаларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қилинади.
 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15