Янгиликлар

Самарқанддан экспорт қилинган гиламлар

     Маълумки, 2017 йил 12 январдаги Президент фармонига асосан ташкил этилган “Ургут” эркин иқтисодий зонасида бугунги кунда умумий қиймати 196,2 миллион долларлик 60 лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар изчил давом этмоқда. 
     Ушбу лойиҳаларнинг олтитаси Туркия компаниялари ва ишбилармонлари билан ҳамкорликда тайёрланган.
Хозирги пандемия шароитига қарамасдан “Ургут” эркин иқтисодий зонасида ишлар қизғин давом этаётгани жуда қувонарли, албатта. 

Тест синовлари бошланди. Жараёнларни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб бориш мумкин 

Бугун Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан малакали кадрларни ишга қабул қилиш бўйича ўтказилаётган конкурснинг тест синовлари босқичи Тошкент шаҳри ва ҳудудлар бўлиб ўтмоқда. 

Тест саволлар орқали номзодларнинг қонунчиликка оид ва сиёсий билимлари ҳамда мантиқий ва таҳлилий фикрлаш қобилиятлари баҳоланмоқда.

Самарқанд журналистикаси учун оғир жудолик

“Зарафшон” газетаси заҳматкаш мураббий мухбири, кўплаб ёшларнинг устози Адҳам Искандарович Ҳайитов 69 ёшида вафот этди.

Адҳам Ҳайитов 1951 йил 20 январда Ургут туманида туғилган эди. 1972 йилда Самарқанд давлат педагогика институтини битириб, “Ленин йўли” (ҳозирги “Зарафшон”) газетасида мусаҳҳиҳ сифатида фаолият бошлаган. А.Ҳайитовнинг меҳнат дафтарчасида ана шу биргина ёзув бор. У бутун умр шу даргоҳда меҳнат қилди. Мухбир, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари, масъул котиб бўлиб ишлади.

ЧЎГИРМА ХОРАЗМЛИКЛАРНИНГ ҚАДИМИЙ БОШ КИЙИМИ

      Чўгирма телпаклар тайёрлаш касби билан ўтган асрда 60 нафар уста шуғулланган. 
Илгари чўгирмасига қараб одамнинг мансабини билиб олиш мумкин бўлган. Аҳолининг кўпчилик қисми асосан қора, қўнғир, шерози рангли чўгирма кийган.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15