Янгиликлар

Ўзбекистонда ёшлар учун “Илҳом” мукофоти таъсис этилди

Ҳукумат қарори билан “Илҳом” мукофоти таъсис этилди.
Қарорга мувофиқ, “Илҳом” мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мукофот шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларга берилади.

Мукофот учун танловни юқори савияда ўтказишга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ҳисобланади.

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақа тайинланади

Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонининг 19-бандига асосан 2019 йил 1 мартдан бошлаб болаликдан ногиронлиги б

Халқ таълими вазири мактабларни 14 сентябрдан бошлашни таклиф қилди

Ҳурматли ота-оналар,

Хабарингиз бор, биз 3 та сценарий бўйича ишлаётган эдик: 1) анъанавий мактабни очиш, 2) онлайн мактаб орқали ўқитиш ва 3) аралаш (гибрид) сценарий – ҳам анъанавий ҳам онлайн. Телеграм орқали деярли 1 млн. фойдаланувчи қатнашган сўровномада 70% ота-она бола соғлиғидан хавотирда бўлиб, уйда ўзи онлайн ўқитиши мумкинлиги, 30% эса пандемия шароитида ҳам фарзандини мактабга юборишини билдирган.

Тошкент вилоятида 70 тезлик ўрнатилган жойдан 170 тезликгача ўтган 65 нафар байкерларга чора кўрилди

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан "Мотоцикл" рейд тадбири ўтказилди. 20 дан ортиқ мотоцикллар тўхталиб, ўнга яқин маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бешта мотоцикл жарима майдонига қўйилган бўлса, учта давлат рақам белгиларини яшириш ҳолати аниқланди.

Ушбу тадбир содир бўлаётган йўл транспорт ҳодисалари ва мотоциклларнинг хавфли ҳаракатлари кўпгина ҳаракат иштирокчиларининг эътирозларига сабаб бўлаётганлигини инобатга олиб ҳамда ҳаракат иштирокчиларини тартибга солиш мақсадида ташкил этилган.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15