Янгиликлар

Халқаро армия ўйинлари бошланди

Халқаро армия ўйинлари бошланди

Москва вилоятида жойлашган Патриот паркида VI Халқаро армия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда юртимиз номидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги офицерлари ҳамда мусобақаларга киришиш остонасида турган ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин, мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу иштирок этган тантанада барча мусобақага қатнашаётган давлатлар жамоалари вакиллари ўз байроқлари остида саҳнага чиқиб келишди.

Мигрантларни рўйхатдан ўтказиш ва хабардор қилиш тизими жорий этилади

Мигрантларни рўйхатдан ўтказиш ва хабардор қилиш тизими жорий этилади

Россияда меҳнат мигрантлари ҳаракатларини назорат қилиш имконини берувчи рўйхатга олиш ва хабардор қилиш платформаси жорий этилади.

Платформа учун 200-500 млн рубль сарфланади ва у давлат хизматлари портали билан интеграция қилинади. Мазкур хизматдан мобил илова орқали Россия ҳудудида ҳам, ундан ташқарида ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

Бехзод Мусаев ўзига юкланган қўшимча вазифадан озод этилди

Бехзод Мусаев ўзига юкланган қўшимча вазифадан озод этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Анварович Мусаевга бир вақтнинг ўзида соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш юкланганлиги бекор қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов даволаш муолажаларини тугатиб, саломатлиги тикланган ҳолда ўз иш фаолиятини давом эттиришни бошлаган.

Муштумзўр эр Тошкентда ушланди

Муштумзўр эр Тошкентда ушланди

Етимликда ўсган 25 ёшли хотинини мунтазам дўппослаб, қийнаб келаётган муштумзўр ҳақида куни кеча хабар бергандик.

 (http://zarnews.uz/post/samarqandda-25-yoshli-kaltaklangan-ayol-boyicha-r...)Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, унинг қилмиши ижтимоий тармоқларда тарқалгач, жиноий жазодан қўрқиб, яширинишга уринган.  

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15