Янгиликлар

Бугун, 1 майдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида:

➖меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;

➖базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланади.

Ишлаб чиқариш корхоналарида ишчиларга қандай шароитлар яратилган?

Олий Мажлис Сенати раисининг Самарқандга қилган ташрифи Ургут туманидаги корхоналар фаолиятини ўрганиш билан давом этди.

Дастлаб тумандаги "YEC" гилам ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишилди. Корхонада 200 нафарга яқин ишчи-ходим ишлайди.

Ип йигирув цехи, тўқув биноси, иш юритиш офислари, замонавий технологиялар билан жиҳозланган.

Замонавий корхона гиламлари бугун МДҲ давлатлари, Америка ва Саудия Арабистонига экспорт қилиняпти.

Сенат раиси Танзила Норбоева корхонадаги ишчи-ходимлар билан учрашди. Уларга бу ерда яратилган шарт-шароитларни сўради.

Энди Ургут туман ДХМда ҳам “права”ни алмаштириш мумкин

Адлия фуқароларга қулайликлар яратишда давом этади. Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Ургут туман Давлат хизматлари марказида ҳам эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш хизмати ишга туширилди. 

Жорий йил Ургут туманида 316 тонна “Кумуш тола” етиштирилади    

Ипак қурти боқиш мавсуми олдидан тумандаги 1371 та фермер хўжаликларига 5448 қути ипак қурти уруғи тарқатилди. Фермер хўжаликлари билан “Urgut  Silk Fiber Company” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 316 минг кг. юқори сифатли пилла ҳосили етказиб бериш бўйича шартнома тузилиб, пиллакорлар учун зарур шароитлар яратиб берилди.  

Ҳар бир қути қурт уруғи парвариши учун пиллакорларга жами 1 млрд 362 млн. сўм бўнак тариқасида шартнома бўйича олдиндан тўловлар амалга оширилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15