Янгиликлар

Қурбон ҳайити 29 июн (пайшанба) куни нишонланиши мумкин.

Қурбон ҳайитда Ўзбекистон аҳолиси камида уч кун кетма-кет дам олади:
— 30 июн (жума) - иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
— 1 июл (шанба) - 6 кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
— 2 июл (якшанба) тақвим бўйича дам олиш куни ҳисобланади.

Қурбон ҳайити 29 июн (пайшанба) куни нишонланса, ўзбекистонликлар қаторасига тўрт кун дам олади.

Ургут туманида электр энергиясидан қарздор истеъмолчилар тармоқдан узилди

Ургут туманида ҳам электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишни олдини олиш ва қарздорликни бартараф этиш юзасидан рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, бугун ўтказилган назорат тадбирлари давомида туманидаги “Urgut elita servis” МЧЖ электр энергиясидан 44676393 сўм, “Glasmat” МЧЖ эса 7873625 сўм қарздорлиги сабабли тармоқдан ажратилди.
Айни кунларда мавжуд қарздорликни тўлаш ўрнига, тармоққа тўғридан-тўғри уланиб, ундан ноқонуний фойдаланиб келаётган истеъмолчилар ҳам учраб турибди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15