Янгиликлар

ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ БАЙРАМИ Наврўз сайиллари

Қиш уйқусидан кўз очган она табиат янги кунга юз тутди. Димоққа дилни орзиқтирадиган ифор - баҳор нафаси урилади. Кўклам шабадаси уйғотган сабзалар нафис гиламдек кўзни қувнатади. Бодроқдек гуллаган ўрик шохларида, қоқигулларнинг хушбичим ғунчаларида кўклам суврати намоён. Насимлар оғушида жажжи болакайлар зумрад майсалар орасида чучмомоларни теради. Мусаффо осмон бағрида чарх уриб учаётган қалдирғочлар қўшиғи юракларда ажиб ҳислар уйғотади.

ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ЭЪТИБОР

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бошлаган ишни муваффақиятли давом эттираётган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайлангандан буён кун сайин катта ўзгаришларга юз тутаётган юртимизни янада ривожлантиришга қаратилган ўндан зиёд Фармон ва муҳим қарорлар қабул қилинди. У кишининг ташаббуси билан амалдаги йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди.