Ногиронлиги бўлган шахсларнинг аукцион орқали ер участкаси сотиб олиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади
24.03.2023 - 23:08Ҳукумат қарори (122–сон, 23.03.2023 й.) билан Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Низомга кўра, ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 бараваригача (30 млн сўмгача) миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.