Янгиликлар

80 ёшингиз муборак бўлсин муҳтарам Ҳасан Норбекович!

Самарқанд вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов таввалудининг 80 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди. 
Унда халқ депутатлари вилоят кенгаши фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда Президентимизнинг юрт Қаҳрамонига йўллаган табригини Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ўқиб эшиттирди.

Аҳоли муаммосини ҳал этиш йўлида.

Ургут туман хокими М.Турдиев тегишли мутахассислар билан биргаликда тумандаги Ғиштмасжид маҳалласида аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммолари билан танишиб чиқди. Аҳоли томонидан  йўл, электр энергия, газ, қўшимча мактаб  биноси қуриш, МТМ биносини реконструкция қилиш каби  муаммолар кўтарилди ва ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича  тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатма берилди ва ижроси  назоратга олинди.

Сайёр қабул фуқаро муаммосига ечим бўлмоқда.

Бугун Ургут тумани ҳокими М.Турдиев, туман Халқ қабулхонаси мудири А. Худойбердиев, туман прокурори Ш.Холмурзаев томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Ургут туман сектор раҳбарлари навбатдаги фуқароларнинг сайёр қабулини тумандаги Ватак маҳалласида ўтказди.

Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан оилавий низолар, уй-жой масаласи, сув масаласи, кадастр муаммоси, ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш,  электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш, газ балон бериш,  тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш сингари масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15