Янгиликлар

МАКТАБЛАРДА "ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ" СИНФХОНАЛАРИ БЎЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор билан тасдиқланиши кутилаётган “Йўл харитаси”га қуйидаги чора-тадбирлар киритилган:

2020 йилнинг майига қадар МДҲ доирасида 1997 йил 28 мартда қабул қилинган “Йўл ҳаракати қоидаларини маъмурий бузиш ҳолатлари бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этиш тўғрисида”ги Конвенцияга иштирок этишнинг тегишли хулосаси;

Ургут тумани Халқобод қишлоғида сайёр қабул ўтказилди.

Бугун Ургут тумани ҳокимлиги, туман Халқ қабулхонаси ва туман Адлия бўлими томонидан Ургут тумани Халқобод қишлоғида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан тўй ва тантаналарни нишонлаш, оилавий низолар,  уй-жой масаласи,  ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш сингари масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

2020 йилдан бошлаб 16 мингта оилага бошланғич бадал ва кредит фоиз харажатлари учун бюджетдан субсидия ажратилади.

 Ушбу субсидиялар орқали уйлар бошланғич бадалининг 10 фоизи ҳамда Тошкент шаҳри учун 12 фоиз, қолган шаҳарларда 10 фоиздан юқори кредит фоизлари қоплаб берилади.

«Мазкур янги тизим келаси йилдан Андижон, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳамда пойтахтимизда тажриба тариқасида жорий этилади. Қолган ҳудудларда эски тартиб сақланиб қолиб, янги тизим унга рақобатчи бўлади», — дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Ургут туман ҳокимлиги ва ташаббускор ҳомийлар томонидан тумандаги 4 нафар шароити оғир ва ногиронлиги бор оилаларга ихтиёрий равишда, холисона ҳомийликлар қилинди.

Бугун яъни 2019 йил 28 октябр куни  Ургут туман ҳокимлиги ва ташаббускор ҳомийлар томонидан тумандаги 4 нафар шароити оғир ва ногиронлиги бор  оилаларга ихтиёрий равишда, холисона ҳомийликлар қилинди. Бунинг учун туман ҳокимлиги  ва  фуқаролар  томонидан ташаббускор ҳомийларга ўз миннатдорчилиги ва рахматларини билдириб қолади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15