Янгиликлар

​​​​​​​Ўзбекистон Республикаси президентининг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди.

Ҳужжатдан мақсад ўзбек тилининг халқ ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат, улуғ аждодларимизнинг бой меросига ворислик руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш ҳисобланади.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият

ИИББ сунъий нотекисликларнинг техник талаблари ва уни қандай йўлларга ўрнатиш мумкин эмаслигига ойдинлик киритди.

ИИББ сунъий нотекисликларнинг техник талаблари ва қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларига ойдинлик киритди. Бошқарма матбуот хизматининг маълум қилишича, «Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти» унитар корхонаси томонидан «Сунъий нотекисликлар. Умумий техник талаблар. Қўллаш тартиби» номли Ўзбекистон давлат стандарти ишлаб чиқилган.

Инвестиция- иқтисодиёт драйвери.

Бугун Ургут туманига Америка қушма штатларининг Техас штатидан Edmon Mamane бошчилигида бир гуруҳ инвесторлар ташриф буюрди. Инвесторларни Ургут тумани ҳокими М. Турдиев бошчилигида туман тадбиркорлари кутиб олишди ва тумандаги имкониятлар билан танишиб,  музокоралар олиб борди. Учрашув якунида меҳмонлар Ғавсул аъзам бобо зиёратгоҳига ташриф буюрди.

Ургут туман ҳокими М.Турдиевнинг қабулига ўз муаммолари билан мурожаат қилган фуқаронинг муаммолари ўз ечимини топди.

Ургут туман ҳокими М.Турдиевнинг қабулига ўз муаммолари билан мурожаат қилган Ипакли маҳалласи фуқароси Маматқулова Насибанинг мурожаати "Оила" маркази туман бўлими рахбари М.Аҳтамова ҳамда Кадастр ходими Ф.Исмоиловлар томонидан жойига бориб ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра ушбу муаммо маҳалла яраштирув комиссияси аъзолари томонидан ҳам бир -неча бор ўрганилганлиги аниқ бўлди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15