Янгиликлар

Юртимизни пиёда кезиб келажакда дунёни кезиб Ўзбекистонни таништиришга ҳаракат қилаётган Муҳаммадкарим бугун Сирдарё вилоятига етиб борибди.

Пиёда сафар қилиш ҳаммага ҳам эмас. Сирдарёнинг Бахт шаҳарчасида жиянининг тўйига меҳмонга олиб кирган Бекали акага самимий муҳит учун ташаккур билдираман. Тўй баҳона анча танишиб ҳам олдик. Достонбекни ҳам никоҳ тўйлари муборак бўлсин. Икки ёш кўп фарзандли бўлиб қўша қаришсин. Саёҳат давом этаябди...

Ўзбекистон Президенти Кавказ мусулмонлари идораси раиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Боку шаҳрида Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани қабул қилди. 

Учрашувда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш, конфессиялараро мулоқотни кенгайтириш, таълим ва ёшларнинг маънавий тарбияси масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари бу борадаги халқаро ҳамкорлик даражаси тобора юксалиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. 

Қуйидаги шахслар амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга:

 - Онкологик касалликларга чалинганлар;
     - Сил касаллигига чалинганлар;
     - Мохов касаллигига чалинганлар;
     - Эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар;
     - Руҳий касалликларга чалинганлар;
     - ОИВ касаллигини юқтирганлар;
     - Юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар;
     - Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
     - 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

2019 yil 11 oktyabr kuni Urgut tumanidagi 1-sonli FHDYO va "Oila" markazi hamkorlikda "Bo'lg'usi kelin-kuyovlar innovasion maktabi" o'quvi bo'lib o'tdi.

2019 yil 11  oktyabr  kuni Urgut tumanidagi 1-sonli FHDYO va "Oila" markazi hamkorlikda "Bo'lg'usi kelin-kuyovlar innovasion maktabi" o'quvi bo'lib o'tdi. Tadbirda 10 juft bo'lg'usi kelin-kuyovlar  qatnashdi.
   tuman 1-son FHDYO xodimi D.Shodiyorova, "Oila" markazi tuman bo'limi rahbari M.Ahtamova va tuman Madaniyat bo'limi xodimi B.Rasulov,  tuman Tibbiyot birlashmasi xodimi S.Ismoilova  ma'ruzalar  qilishdi.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15