Янгиликлар

Ургут туманидаги истироҳат боғида "Ёшлар келажак бунёдкори" шиори остида ёшлар фестивали ташкил этилди.

Жорий йилнинг 11 октябр куни Муҳтарам Юртбошимиз томонидан илгари сурилган "Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус! " ижросини таъминлаш мақсадида Ургут туманидаги истироҳат боғида "Ёшлар келажак бунёдкори" шиори остида ёшлар фестивали ташкил этилди. Байрам тадбирига вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, туман ҳокими М.Турдиевлар  иштирок этиб  ғолиб бўлган спортчи ўқувчиларни туман ҳокимлиги ташаккурномаси ва совғалари билан тақдирлашди.

Ижтимоий тармоқларда 2019 йил 10 октябрда чиқарилган “Фақат таниш-билишга эмас, оддий халққа ҳам иккитадан газ баллони берилсин” номли мақолага Ургут туман ҳокимлиги муносабат билдиради.

Самарканд вилояти Ургут тумани буйича 78552 та хонадон мавжуд бўлиб, шундан 36775 та хонадон газлаштирилган, 4828 та хонадон мавсумий табиий газ билан таъминланади. Табиий газ етказиб беришнинг имкони бўлмаган 73724 та хонадон ҳозирда суюлтирилган газ маҳсулоти билан таъминланмоқда. Маиший газ балонларнинг бериш тартиби битта хонадонга бир дона маиший газ балони ва ҳар 45 кунда бир маротаба суюлтирилган газ маҳсулоти билан таъминланиб келмоқда.

САМАРҚАНД ШАҲРИДА 22 НАФАР БОЛАКАЙГА СУННАТ ТЎЙИ ҚИЛИНДИ

 “Нурли йўл” маҳалласининг фаол ва зиёлилари хайрли ишда бирлашиб, маҳалладаги кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари, отадан эрта етим қолган қоракўзлар учун суннат тўйи ўтказиб берадиган бўлишди...
     Эзгу ташаббус кенг қулоч ёйди. “Қўли узун” бир-иккита тадбиркор, савобталаб фуқаролар атаганини ўртага ташлашди. Ташаббус тўйга етказди. Нафақат “Нурли йўл” маҳалласида яшовчи фуқароларнинг 9 нафар фарзанди, балки қўшни маҳаллалардаги фуқароларнинг яна 13 нафар суннат тўй қилинмаган фарзандларига хайрия тадбири ташкил этилди...

Bugun 11 oktyabr “Xalqaro qizlar kuni” . Ushbu bayram bilan barcha qizlarni tabriklaymiz.

Eslatib o‘tamiz, Xalqaro qizlar kuniga 2012 yil, 11 oktyabrda BMT Bosh assamblyasida asos solingan. Ushbu kun qizlarning kamsitilishi, ularning ijtimoiy muammolariga butun dunyoning e’tiborini qaratish maqsadida har yili 11 oktyabrda nishonlanadi.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15