Янгиликлар

Назоратсиз болаларнинг ота онаси қачон масъулиятни ҳис қилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 9-февраль куни ўтказилган видеоселекторидаги топшириғига асосан ташкил этилиб келинаётган “Пайшанба профилактика куни” тадбирларининг самарадорлигини ошириш, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, бу борада жамоатчилик ва ота-оналарнинг роли ва аҳамиятини янада кенгайтириш мақсадида масжидлар, бозорлар, интернет клублар ҳамда тунги клублар ва кўнгил очиш масканларида назорат тадбирлари (рейд)ларни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан аниқ кўрсатмаларни бериб ўтган. 

ХУСУСИЙ БОҒЧАЛАРДА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ 10% ЭТИБ БЕЛГИЛАНГАН

   Солиқ соҳасида кечаётган ўзгариш ва янгиланишлардан бохабар бўлган, белгиланган имтиёзлардан унумли фойдаланган тадбиркор ҳамиша ютади. Жумладан, кейинги пайтларда юртимиз бўйлаб хусусий мактабгача таълим муассасалари фаолияти жадал йўлга қўйилган бўлиб, улар учун ҳам солиқда қатор имтиёзлар мавжуд. 
     Хусусий боғчаларда ижтимоий тўлов 10% этиб белгиланган. 2023 йилнинг 1 январига қадар мактабгача таълим нодавлат муассасалари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 10 фоизни ташкил қилади. 

Вояга етмаганлар комиссияси томонидан тумандаги 136-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар билан суҳбат ўтказилди.

Вояга етмаганлар комиссияси томонидан тумандаги 136-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар билан суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида ўқувчиларга бугунги кунда давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар ҳамда дарс машғулотларига мунтазам равишда қатнашмаган ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан қонунчилигимизда белгиланган чоралар ҳақида тушунтириб берилди.  Шунингдек ўқувчи ёшларга билим даражасини оширишга хизмат қиладиган турли хилдаги китоблар совға қилинди.

УРГУТДА "ФХДЁ" МУДИРИ ЖИНОЯТ УСТИДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ургут туман ФХДЁ бўлими мудири М.У. фуқаролар А.Р. ва М.Ф.нинг никоҳини бекор қилиб, ажрашганлик тўғрисидаги гувоҳнома бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 1,2 млн. сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар бермоқда.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15