Янгиликлар

ЎЗБЕКЛАР ВА ТОЖИКЛАР ДЎСТЛИГИ ЧЕГАРА БИЛМАЙДИ

“Ургут садоси”да хабар берилганидек, яқинда “Жартепа” чегара божхона пости орқали Ургут туманига Тожикистон Республикасининг Панжикент туманидан меҳмонлар келди. Туман раҳбари бошчилигидаги гуруҳ таркибида панжикентлик тадбиркорлар, фермерлар, маданият ва санъат ходимлари, зиёлилар бор эди. “Чегара билмас дўстлик” деб номланган фестивали иштирокчилари “Жартепа” чегара постида тантанали кутиб олинди.

УЧ ЭГИЗАК – УЧ ҚУВОНЧ

Тўрткўл маҳалласида яшовчи Қўзибоевлар хонадонида уч нафар эгизак туғилди. Ота-она учун ҳар бир зурриёд Яратганнинг туҳфаси, аслида. Аммо уч эгизак дунёга келиши ҳар доим ҳам кузатилаверадиган ҳодиса эмас. Шу маънода, хонадон аҳлининг қувончини тушуниш мумкин. Кичкинтойларга яхши ниятлар билан Шавкатбек, Зироатхон ва Саидахон дея исм қўйишди. 

Юқори-Қайроқли маҳалласида яшовчи фуқаронинг мурожаати ҳал этилди

Ургут тумани хокими М.Турдиев томонидан тумандаги Юқори-Қайроқли маҳалласида яшовчи Хушмонов Анварнинг аризаси юзасидан тегишли мутахассислар билан жойига бориб урганилди ва ижобий хал этилди. Куча масаласи тогоси Шукуров Фазлиддин билан келишилган холда теракларини кесиб олиб куча очиб беришга келишилди

Туман ҳокими ногиронлар холидан хабар олди

Ургут тумани ҳокими М.Турдиев, туман Халқ қабулхонаси мудири А.Худойбердиев ва бошқа мутасадди ташкилотлар рахбарлари билан биргаликда тумандаги Бирлик маҳалласида навбатдаги фуқароларнинг сайёр қабули ўтказилди ва уларни муаммоларини ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбир белгилаб олинди ва ижроси назоратга олинди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15