Янгиликлар

Туман Халқ қабулхонасида фуқарорлар қабули бўлиб ўтди

Тумандаги "Халқ қабулхонасида" фуқарорлар қабули бўлиб ўтди. Қабулда қатнашган 100 ортиқ фуқароларнинг муаммолари эшитилиб, ижобий ҳал этилиши бўйича тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарларига топшириқлар берилиб ижроси назоратга олинди.

Обод қишлоққа Самарқанд вилояти ҳокими ташриф буюрди

2019 йил 11 июль куни Ургут туманида Обод қишлоқ дастурига киритилган Вағашти ва Камангарон махалласига  Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ва вилоят бошқарма бошлиқлари ташриф буюрди. Ташриф давомида Вағашти ва Камангаронда обод қишлоқ дастури доирасида қилиниши керак бўлган ишлар билан танишди. Шунингдек амалга ошириладиган ишлар белгиланиб олинди ва бугундан ижросини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб ижрога қаратилди

Ғойибота махалласида  навбатдаги Сайёр қабул ўтказилди

Бугун туман ҳокими бошчилигидаги 1-секторда жойлашган Ғойибота махалласида  навбатдаги Сайёр қабул ўтказилди.Қабулда туман ҳокимлиги ва Халқ қабулхонаси мудири ҳамда ташкилот раҳбарлари қатнашди. Сайёр қабулда жами 74 нафар фуқаро қатнашган бўлса шундан 24 нафар фуқародан мурожаатлар  келиб тушиб тегишли мутасаддиларга ижроси бўйича топшириқлар берилди ва назоратга олинди.

Мангитобод махалласида сайёр қабул ўтказилди

2019-йил 7-июл куни туман ҳокими М.Турдиев ва туман нуронийлари иштирокида яна бир бор Мангитобод махалласида сайёр қабул ўтказилди. Қабулда 70 дан ортиқ фуқаро қатнашди. Шунингдек 21 та фуқародан мурожаатлар тушган бўлса жойида тегишли масъулларга ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15