Янгиликлар

ФАВВОРАЛАР САЙЛИ КЎТАРИНКИ ЎТДИ

Мамлакатимизда ҳар йили 1 май куни “Фавворалар сайли” ёшлар оммавий-маданий тадбирлари бўлиб ўтиши анъанага айланган. Бугун Ургут ёшлари учун қўшалоқ байрам бўлди. Улар истироҳат боғидаги  фавворалар атрофида сайр қилиш, таълим муассалари томонидан тайёрланган миллий кўргазмаларни томоша қилиш билан биргаликда янги ва замонавий кўринишдаги кутубхонанинг очилишига ҳам гувоҳ бўлишди. 

ПРЕЗИДЕНТ ВАЪДА ҚИЛГАН КУТУБХОНА ИШГА ТУШДИ!

Президентимиз томонидан имзоланган китоб маҳсулотларини чоп этиш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш борасидаги фармойиш кўпчиликнинг кўнглидаги гап бўлди. 
Хабарингиз бор, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 18 мартда Самарқанддаги ташрифлари чоғида туманимизнинг 3 нафар фаоллари мулоқотга киришиб, туман ҳаёти учун зарур бўлган долзарб масалалар ҳақида гапиришганди. 

Тумандаги бир ничта МФЙларида 25 ўринга мулжалланган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди.

Ургут тумани   Нисбот МФЙдаги "Мубина", Оқмачит МФЙдаги "Бола кулгуси", Жураптепа МФЙдаги "Шаббода", Қайнарбулоқ МФЙдаги "Ситора", Жартепа МФЙдаги "Маржона-Марварид", Чумчуқли МФЙдаги "Зулойхо она", Жартепа МФЙдаги "Мунаввар она", Жартепа МФЙдаги "Нафосат бону" номли ҳар бири 25 ўринга мулжалланган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди. Байрам тадбирида туман ҳокимлиги  ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

УРГУТДА ЯНА 200 ТА БОЛАЖОНЛАР МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАМРАБ ОЛИНДИ

 Ургут туманидаги Нисбот МФЙда “Мубина”, Оқмачит МФЙда “Бола кулгуси”, Жўраптепа МФЙда “Шаббода”, Қайнарбулоқ МФЙда “Ситора”, Чумчуқли МФЙда “Зулайхо она”, Жартепа МФЙда “Маржона-Марварид”, “Мунаввар она” ва “Нафосат бону” номли ҳар бири 25 ўринга мулжалланган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15