Янгиликлар

СОЛИҚ ТИЗИМИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР ТУШУНТИРИЛДИ

Корхона, ташкилот ва муассасаларда 2019 йилги солиқ тизимига киритилган ўзгаришларга бағишланган семинарлар ўтказилмоқда. Уларда туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Зариф Аминов, соҳа мутахассислари ва экспертлар янги солиқ концепциясидаги янгиликлар ва 2019 йилги солиқ тизимига киритилган ўзгаришлар ҳақида фуқароларга, тадбиркор ва ишлаб чиқарувчиларга тушунча беришяпти. Халқ қабулхонасида, “Халқ банки” туман филиали, Ургут савдо комплекси ва бошқа ташкилотларда ҳам ана шундай семинарлар бўлиб ўтди.

Самарқанд вилоятининг ҳокими тасдиқланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тавсияси Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши томонидан қўллаб-қувватланди. Эркинжон Турдимов Самарқанд вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди

Давлатимиз раҳбари вилоят раҳбарлари ва фаоллари олдидаги долзарб вазифаларни белгилаб берди. 

Шавкат Мирзиёев ўзаро ҳамоҳанг икки илм масканини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди. Маълумки, 2016 йили Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ёнида илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклифи билан чиққан эди. 

28 декабр куни тумандаги "Фаровон" базмгоҳида Янги йил байрами муносабати билан катта байрам тадбири ўтказилди

Жорий йилнинг 28 декабр куни тумандаги "Фаровон" базмгоҳида Янги йил байрами муносабати билан катта байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда тумандаги 51 нафар носоғлом оилалалар фарзандлари, 82 нафар чин етимлар, 15 нафар сапортчилар, 163 кам таъминланган оила фарзандлари иштирок этдилар. Тадбир давомида президент совғалари топширилди. Жами тадбир иштирокчилари 741 нафарни ташкил қилди.

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15