ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ УРГУТЛИК БОЛАЖОНЛАРГА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
29.12.2022 - 20:30
Ургут туманида ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, юртимиз сарҳадларини ҳимоя қилиш, тинчлигимизни таъминлаш йўлида ўзларини фидо қилган мард ва жасур юрт ўғлонларининг фарзандлари, шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари учун “Президент совғаси” топшириш мақсадида, байрам тадбири ташкил этилди. Байрам шодиёналари совғалар тақдимотига уланиб, кўплаб кўнгилларга қувонч улашди.