Янгиликлар

Навбатдаги тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди

Ургут тумани Қуйи Алгар маҳалласида жойлашган Ургут тумани Педагогика коллежи биносида тумани ҳокимлиги масъуллари иштирокида навбатдаги тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.

Ушбу қабул давомидан 5 нафар тадбиркор иштирок этиб, уларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Ҳар ҳафталик ижро муддати билан, мурожаатлар тегишли масъуллар бириктирилди.

“Судья ва ёшлар” учрашуви доирасида 

Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Т.Рустамов ва судьяси О.Эгамбердиев, жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг судьяси А.Ахмадов ҳамда Ургут туман Халқ таълими бўлими ходимлари ҳамкорликда 2023 йил 24 февраль куни Ургут туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46-сонли Президент қарори ижроси юзасидан “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида учрашув ўтказилди. 

"ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ-ОЛИЙ ҚАДРИЯТ" 

Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Т.Рустамов ва судьяси О.Эгамбердиев, жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг судьяси А.Ахмадов, туман прокуратураси, туман адлия бўлими, туман Халқ таълими бўлими ҳамкорликда 2023 йил 23 февраль куни Ургут туманидаги 136-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчилар билан "Инсон ҳуқуқлари" ҳафталиги доирасида "Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият", "Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари" мавзусида давра суҳбати ўтказилди, шунингдек иштирокчиларга  суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15