Янгиликлар

ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

«Чорчинор» оромгоҳида сектор раҳбарлари иштирокида “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастурининг ижроси бўйича мулоқот ўтказилди. Унда ёшларни янгидан ташкил этилиши режалаштирилаётган маиший хизмат кўрсатиш объектларига ишга жойлаштириш, ёш тадбиркорларга ер майдони ва кредит маблағлари ажратиш, олий таълим муассасаларига кириш учун тайёрлов курсларига жалб этиш бўйича татбиқ этилаётган ишлар хусусида гапирилди. 

САЙЁР ҚАБУЛ

31-болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов сайёр қабул ўтказди.
Тадбирда туманимизнинг маҳаллаларида яшовчи фуқаролар, вақтинча ишсизлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Сайёр қабулда вилоят ҳокими ўринбосари Ш.Қулматовга уй-жой, сув таъминоти, болаларни боғчага жойлаштириш, тиббиёт, даволаниш учун дам олиш уйларига йўлланмалар олиш бўйича мурожаатлар бўлди.

ҚУРБОН ҲАЙИТИ БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун, 21 август куни эрта тонгда Самарқанд вилоятининг 273 та жомеъ масжидида Қурбон ҳайити намози адо этилди. 

Унда жами 116 минг нафардан зиёд намозхон иштирок этди.

ТАДБИРКОР ЁШЛАР КЎПАЯДИ

Мамлакатимиз Президентининг "Ёшлар - келажагимиз" Давлат дастури тўғрисида"ги Фармони ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларнинг меҳнат билан бандлигини таъминлаш мақсадларини кўзлайди. Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида жойларда ёшлар иштирокида учрашувлар ўтказилмоқда. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15