Янгиликлар

УРГУТ - ТАДБИРКОР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР ЮРТИ

Микроавтобус Ургут сари ўрлаб бормоқда. Машина олдга интилган сайин рўпара-даги баланд тоғлар югуриб қошингга пешвоз чиқаётгандек туюлади.
Машина ойнасидан лип-лип ўтаётган катта-кичик иморатларга, сўлим боғларга қараб-қараб бораётиб, туйқус хаёл опқочди: бундан эллик-олтмиш йил бурунги воқеалар илкис эсимга тушди. Болалик манзаралари кўз олдимда шу қадар аниқ, шу қадар тиниқ жонланиб кетдики, отамнинг:

ТАБАРРУК МАСКАННИНГ НУРЛИ ЧИРОЙИ

Пурвиқор тоғлар билан ўралган Ғўс қишлоғидаги мавжуд 4000 дан ортиқ хонадонда 32 мингдан кўп аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ аҳли азал-азалдан деҳқончилик, боғдорчилик, ҳунармандлик ва савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланиб келади. Қишлоқда олтита маҳалла мавжуд.

ЯНГИ БОҒЧА БОЛАЖОНЛАРГА МУНТАЗИР

Алгар маҳалласида янги ташкил этилган 17-сонли мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 
Айтиб ўтиш жоизки, мазкур муассаса 1968 йилда қурилган бўлиб, шу вақтга қадар 1-сонли МТМнинг филиали сифатида фаолият юритиб келмоқда эди. 2017 йил мактабгача таълим муассасасида 200 миллион сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилди ва бинонинг том қисми ва иситиш тизими тўлиқ таъмирланди.

ОФАРИН, РУҚИЯ!

Спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли ёш шахматчи ўсмирларимиз Осиё, жаҳон биринчиликларида катта ютуқларни қўлга киритмоқда. 
Беларусь пойтахти Минск шаҳрида шахматнинг блиц ва рапид йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасида II Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Ғолиблар орасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси, Қуйи Тегана маҳалласида жойлашган 81-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Руқия Олимова ҳам борлиги ургутликлар қалбини фахр-ифтихорга тўлдирди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15