ЁШЛАР – КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ
20.04.2018 - 17:18Ургут маданият ва истироҳат боғида туманимизнинг барча қишлоқ ва маҳаллалари, мактаб, коллежларидан келган минглаб ёшлар жамулжам бўлди.
Бир томонда 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари, ёш боксчилар, каратэ, таэквондо, дзю-до секцияси аъзолари ўз маҳоратини намойиш қилган бўлса, иккинчи томонда “Баркамол авлод” болалар маркази томонидан ҳунармандчилик, тикувчилик, тасвирий санъат намуналари кўргазмаси иштирокчилар эътиборига тақдим этилди.