Янгиликлар

САЙЁР ҚАБУЛ

Туманимиздаги «Зарафшон» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 2-сон касб-ҳунар мактабида вилоят ички ишлар бошлиғи Р.Т.Маматов, туман ҳокими Б.Жабборов ва сектор раҳбарлари бошчилигида сайёр қабул ўтказилди.

Амалий ёрдам сўраган фуқароларга 2 дона ногиронлар аравачаси, 2 дона эшитиш мосламаси, 2 дона кўзи ожизлар ҳассаси ва 2 дона қўлтиқ таёқ ҳамда 1 дона тонометр (қон босимини ўлчайдиган аппарат)лар топширилди.

«Зарафшон» маҳалласида яшовчи ёшларга ва қўшни Тожикистондан шу маҳаллага келин бўлиб тушганига 29 йил бўлган Турсуной Имомоваларга фуқаролик паспорти топширилди.

Ургут туманида Перинатал марказ фаолияти йўлга қўйилди

 

Барчамизга маълумки, кейинги йилларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, айниқса Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, бу борада улкан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Ургут тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлимида мукаммал таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилиб, 1 млрд 170 млн сўм бюджет маблағлари ҳисобидан бир вақтнинг ўзида 70 кишига хизмат кўрсатадиган туманлараро перинатал маркази иш бошлади.

NEGA NISBOT MAHALLASI BUNDAY NOMLANADI?

Nisbot mahallasi nomi izlanishlar natijasida, VII-VIII asrlarga borib taqaladi. VII-VIII  asrlarda Urgut hududiga olim ulamolar kirib kelgan. Shulardan biri, 675 yilda Iroq hududidan kelgan Abdul Hasan Nisbotiy u kishi 16 yoshida paygʻambarimiz Muhammad (s.a.v.) sahobalaridan boʻlgan Anas Ibn Molikiydan Hadis ilmini mukammal oʻrgangan.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15