Янгиликлар

Имзоланган ҳужжатлар Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларини кенг қамровли стратегик шериклик руҳида янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида ўтказилган музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Садир Жапаров икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги – кенг қамровли стратегик шериклик даражасига олиб чиқувчи Декларацияга имзо чекдилар.

Давлат раҳбарлари ҳузурида давлатлараро, ҳукуматлараро, идоралараро ва ҳудудлараро ҳужжатлар алмашилди. Жами 25 та ҳужжат имзоланган, шу жумладан:

Ўзбекистон етакчисини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

27 январь куни Бишкекдаги “Ала-Арча” қароргоҳида давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президентини расман кутиб олиш маросими бўлди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирдилар. Биргаликда суратга тушилди.

Чегара олди ҳудудда  туман сектор раҳбарларининг сайёр қабули ўтказилди

 

Бугун Жартепа маҳалласида жойлашган 2 касб-ҳунар туман сектор раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Қабулда тумандаги барча мутасадди ташкилотлар иштирок этиб, фуқароларнинг ўзини қийнаётган муаммолари, таклиф ва  мулоҳазалар юзасидан мурожаатлари эшитилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15