Янгиликлар

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ ТАНТАНАЛИ НИШОНЛАНДИ

 

Бугун Тойлоқ туманида жойлашган Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармасининг 69932 ҳарбий қисмида «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда "14 январь Ватан ҳимоячилар куни" муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Унда Ургут тумани ҳокими Б.Жабборов ҳамда секторлар раҳбарлари, Тойлоқ тумани ҳокими, сектор раҳбарлари, Булунғур ва Жомбой туман ҳокимларининг ўринбосарлари иштирок этишди.

БУГУНГИ КУН ҚАҲРАМОНЛАРИ

 

Уч кундирки ободонлаштириш бошқармаси ходимлари транспорт воситалари ва фуқаролар хавфсизлиги учун тиним билмай йўлларни тозалашмоқда. 

Уларнинг меҳнатидан қанча миннатдор бўлсак ҳам кам, аслида. Шу кунларда қишнинг совуқ ва аччиқ заҳрига қарамай улар пиёдалар йўлакларини,  бекатлар, кўп қаватли бинолар олди, йўл ёқаларини қор ва муз уюмларидан тозалаш ишлари билан банд. 
     
Туман ҳокимлиги барча ходимларга қилаётган фидойи хизматлари учун ўзининг ташаккурини билдиради.

ЧЕГАРАЧИЛАРГА ЯНГИ УЙЛАР ТОПШИРИЛДИ

 

14 январ ватан химоячилари куни муносабати билан, Ваткан Қўзибек маҳалласидаги 9224-сонли ҳарбий қисмга қарашли 3 чегара қўриқлаш бўлинмасининг ҳарбий хизматчилари учун янги қуриб битказилган 32 хонадондан иборат тўрт қаватли хизмат уйини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов, вилоят ва туман сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Ушбу 32 хонадонга мўлжалланган уйда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун барча зарур қулайликлар яратилган.

Энергия ресурслари аҳолига ўз вақтига етказиб берилмоқда

Ҳаво совуқ бўлишига қарамай, Ургут ГТШ ходимлари аҳолига суюлтирилган газ маҳсулотлари етказиб бермоқда. Мана шундай пайтда, ҳамма бир ёқадан бош чиқариб хизмат қилса, мақсадга мувофиқ.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15