Янгиликлар

Самарқанд вилоятининг учта туман маданият ва туризм бўлимлари вакилларига хизмат автомобильи калитлари топширилди

Нарпай, Қўшробод ва Ургут туман маданият ва туризм бўлимларига хизмат автомашиналари берилиши чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган фуқароларга маданий дам олиш хизматлари кўрсатиш даражасини ошириш, оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини тизимли равишда йўлга қўйишга хизмат қилади.

Жорий йил охиригача яна бир нечта туман бўлимларига  хизмат автомобильлари топширилиши режалаштирилган.

Ургут тумани ҳокими Б.Жабборов раҳбарлигида Ҳалқобод маҳалласи аҳолиси билан учрашув ўтказилди

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда, маҳалла аҳолиси томонидан билдирилган муаммо ва таклифлар тингланиб, ҳудудда аниқланган камчиликларни аниқ белгиланган муддатда бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
 

Янгиобод маҳалласида сайёр қабул

Бугун Янгиобод  маҳаллаласида туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Аҳоли вакиллари ўзларининг ижтимоий муаммоларини баён қилиб, таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар. 

Ҳокимлик масъул ходимлари ҳамда ташкилот ва муассасалар раҳбарларига мурожаатларни ўрганиб, ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

2015-2023 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15