Янгиликлар

МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН МУНАВВАР ДИЛЛАР

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида "Меҳр дафтари" жорий этилган эди. Давлат жамиятнинг барча қатламлари ҳақида бир хил қайғургани каби “Меҳр дафтари” орқали етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга янги имкониятлар яратилди ва улар ўзларининг ҳозир ҳамда келажакдаги ҳаётини тўлиқ шакллантириб олиши учун имкон берилмоқда.

Бугун, Ургут тумани ҳокимлигида, ушбу дафтарда рўйҳатда турувчи болаларга туман ҳокимлиги томонидан турли совғалар топширилди

Бешкапа ва Камангарон маҳаллаларида сайёр қабул

Бугун Бешкапа ва Камангарон маҳаллаларида туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Аҳоли вакиллари ўзларининг ижтимоий муаммоларини баён қилиб, таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар. 

Ҳокимлик масъул ходимлари ҳамда ташкилот ва муассасалар раҳбарларига мурожаатларни ўрганиб, ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Ургут тумани ҳокими Б.Жабборов раҳбарлигида “Ўрамас” маҳалласидаги масъуллар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, туман ҳокими сўзга чиқиб, ҳудудларда аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни таъкидлаб, бу борада фаолият самарадорлигини кучайтириш мақсадида, ўзининг тегишли  кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди.

БЕШКАПАДА САЙЁР ҚАБУЛ

Бугун Бешкапа маҳалласида туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Аҳоли вакиллари ўзларининг ижтимоий муаммоларини баён қилиб, таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар. 

Ҳокимлик масъул ходимлари ҳамда ташкилот ва муассасалар раҳбарларига мурожаатларни ўрганиб, ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

2015-2023 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15