Янгиликлар

Ургут тумани ҳокими Б.Жабборов раҳбарлигида “Камангарон” маҳалласидаги масъуллар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, туман ҳокими сўзга чиқиб, ҳудудларда аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни таъкидлаб, бу борада фаолият самарадорлигини кучайтириш мақсадида, ўзининг тегишли  кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди.

Ургут туман ҳокими 1 сектор ҳудудидаги қизил тоифада турган ёшлар билан учрашди. 

Учрашувда Қуйи Алгар, Юқори Тегана, Қуйи Тегана, Ўроқбойжар  маҳалласидан ёшлар иштирок этиб уларни муаммолари ўрганилиб назоратга олинди.

Ёзги оромгоҳ — энг завқли даргоҳ

Бугун эрта тонгдан “Чорчинор” оромгоҳи болажонлар учун ўз эшикларини очиши муносабати билан жонлиқ сўйилиб, қуръон тиловат қилинди. Мазкур даргоҳда болажонларнинг мароқли дам олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилди. Ёзги оромгоҳлар одатда шаҳар чеккасида, экологик тоза ҳудудларда жойлашгани болалар саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эга.

Камангарон маҳалласида ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда фуқаролар томонидан билдирилган барча мурожаатлар тингланди. Кўпчилиги шу ернинг ўзида ҳал этилди ва баъзиларига белгиланган муддат билан масъуллар бириктирилиб, ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

2015-2023 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15